Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бизнинг маслаҳатлар

Асосий восита тугатилса...

Корхона ускунани қайта тиклаш самарасизлиги муносабати билан уни ҳисобдан чиқармоқда. Ускунанинг тугатиш вақтидаги тиклаш қиймати 1 200 минг сўм, ҳисобланган эскириш суммаси 1 080 минг сўм. Қайта баҳолаш қолдиғи 137 минг сўм. Ускунани тугатишда унинг 150 минг сўмлик эҳтиёт қисмлари кирим қилинди.

Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва ЯСТ тўловчиси бўлган корхона учун солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Корхона бухгалтери. 

 

– Асосий восита объектларини ҳисобдан чиқариш Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Шунингдек, 5-сон ва 21-сон БҲМСларга асосан ускунани ҳисобдан чиқариш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади:

  

Т/р

 

Хўжалик
операциясининг
мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

21-сон БҲМС
бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

1

 

Ускуна тугатилишидаги тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилади

 

1200

 

9210

 

0130

 

Асосий воситаларни тугатиш далолатномаси

 

2

 

Ҳисобланган эскириш суммаси ҳисобдан чиқарилади

 

1080

 

0230

 

9210

 

Эскиришни ҳисоблаш қайдномаси

 

3

 

8510-счёти бўйича қолдиқ ҳисобдан чиқарилади

 

137

 

8510

 

9210

 

Қайта баҳолаш қайдномаси

 

4

 

Кирим қилинган эҳтиёт қисмлар

 

150

 

1040

 

9210

 

Тугатиш далолатно­маси, кирим ордери

 

5

 

Ускуна тугатилишидаги молиявий натижа акс эттирилади

 

167

 

9210

 

9310

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

Солиқ оқибатлари. 2009 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 356-моддасига асосан (ЎзРнинг 29.12.2008 йилдаги ЎРҚ-196-сон Қонунидаги таҳ­рири), асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган даромадлар ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Ускуна тугатилишидан олинган даромад 167 минг сўмни ташкил этмоқда, ундан қайта баҳолаш бўйича даромад – 137 минг сўм. Ушбу 137 минг сўм ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди. Солиқ солиш учун 30 минг сўм киритилади (167 – 137 = 30).

Солиқлар корхонанинг асосий фаолия­тидан келиб чиқиб ҳисобланади. 2014 йил учун ЯСТ ставкалари ЎзР Президентининг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорининг 9-1, 9-2, 9-3-иловаларида келтирилган эди. Масалан, саноатда ишлаб чиқариш корхонаси учун ЯСТ ставкаси – 5 фоиз.

Шундан келиб чиқиб, ушбу операция­дан 1,5 минг сўм (30 000 х 5%=1 500) ЯСТ ундирилади.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» электрон-маълумотлар тизимидан олинди.

Прочитано: 3103 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика