Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 42 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

Охири. Боши «Норма маслаҳатчи»нинг 30.09.2014 йилдаги 39 (480),
7.10.2014 йилда 40 (481), 14.10.2014 йилдаги 41 (482)-сонларида.

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ


 

МЕЗОНЛАР

 

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ

 

ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

 

Қайта ташкил этиш шакллари

 

Жамиятларни қўшиб юбориш, бирлаштириш, ажратиб чиқариш, қайта тузиш, бўлиш

 

Қўшиб юбориш:

 

Ўз фаолиятини тугатган бир неча жамиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бериш йўли билан янги жамиятни ташкил этиш

 

асос

 

Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда иштирок этувчи жамиятлар иштирокчилар умумий йиғилишларининг қарорлари, қўшиб юбориш шартномаси, қўшиб юбориш натижасида тузилаётган жамиятнинг уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор, топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор

 

оқибатлар

 

Жамиятлар қўшиб юборилганда уларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномаларига мувофиқ янги ташкил этилган жамиятга ўтади

 

Бирлаштириш:

 

Бир ёки бир неча жамиятни уларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа жамиятга ўтказган ҳолда тугатиш

 

асос

 

Бирлаштиришда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарори, бирлаштириш тўғрисидаги шартнома, бирлаштирилаётган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори

 

оқибатлар

 

Топшириш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бирлаштириб олаётган жамиятга ўтади

 

Ажратиб чиқариш:

 

Қайта ташкил этилаётган жамиятни тугатмасдан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисмини ўтказган ҳолда бир ёки бир неча жамиятни ташкил этиш

 

асос

 

Жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор, бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарор

 

оқибатлар

 

Жамиятдан бир ёки бир неча жамият ажратиб чиқарилганда қайта ташкил этилган жамият ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми бўлиш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.

Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан солидар жавобгар бўладилар

Қайта тузиш:

 

Жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш

 

асос

 

Қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, қайта тузиш тартиби ва шартлари тўғрисида, жамият иштирокчиларининг улушларини қайта тузиш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг акцияларига (улушлари, пайларига) айирбошлаш тартиби тўғрисида, ва ана шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида, шунингдек топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори

 

оқибатлар

 

Қайта ташкил этилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш далолатномасига мувофиқ қайта ташкил этилган жамиятга ўтади

 

Бўлиш:

 

Жамиятни унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини янги ташкил этилган жамиятларга ўтказган ҳолда тугатиш

 

асос

 

Бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, бўлиш балансини тасдиқлаш тўғрисида қарори, янги жамиятларни ташкил этиш тўғрисида қарор

 

оқибатлар

 

Жамият бўлинганда янги ташкил этилган жамиятларнинг ҳар бирига унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми бўлиш балансига мувофиқ ўтади.

Агар бўлиш баланси қайта ташкил этилган жамиятнинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имкониятини бермаса, қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган юридик шахслар қайта ташкил этилган жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан солидар жавобгар бўладилар

Малакали аудиторлик ва (ёки) адвокатлик ташкилотини жалб этиш

 

Ўз вақтида профессионал қўллаб-қувватлаш ҳамда қайта ташкил этиш бўйича тартиб-таомилларни амалга ошириш ва расмийлаштириш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва солиқ хатарларини истисно этиш мақсадларида мақсадга мувофиқ ва долзарб

 

ЖАМИЯТНИ ТУГАТИШ

 

Турлари:

 

Мажбурий ва ихтиёрий

 

Мажбурий тугатиш асоси

 

Суднинг ҳал қилув қарори

 

Мажбурий тугатиш сабаблари

 

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаслик:

савдо (савдо-воситачи) корхоналар томонидан 3 ой мобайнида;

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар – 6 ой мобайнида;

корхонанинг банкротлиги (иқтисодий ночорлиги);

жамият рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 1 йил ўтгандан кейин жамият устав капитали (фонди)нинг шакллантирилмаганлиги (айниқса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун)

Банкротликнинг умумий
аломатлари

 

Жамиятнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 3 ой давомида бажарилмаган бўлса

 

Сохта банкротлик

аломатлари

Жамиятда хўжалик судига уни банкрот деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат этилган санада кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятининг мавжудлиги. Сохта банкротлик аломатлари мавжудлигидан далолат берувчи шартлар:

1) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи – камида 1 бўлганда;

2) қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи – камида 1,25 бўлганда;

3) соф активлар миқдори ижобий ва жамиятнинг устав капитали (фонди) миқдоридан ортиқ бўлганда;

4) ликвидлилик кўрсаткичлари норматив қийматлар доирасида бўлганда

Қасддан банкротлик
аломатлари

 

Пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан жамиятга қасддан зиён ёки зарар етказган ҳолда жиноий тарзда фойдаланиш;

тўлов интизомини бузиш ва шартнома мажбуриятларини бажармаслик;

мол-мулкни баланс қийматидан паст нархда сотиш ёки уни текин бериш;

муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш бўйича чора-тадбирлар кўрмаслик;

қарздорнинг олди-сотди битимлари ҳисобланмаган, қарздорнинг активларини камроқ ликвидли активларга алмаштиришга йўналтирилган мол-мулкни ўзгага бериш бўйича битимларни тузиш;

жамиятнинг мол-мулки билан амалга ошириладиган, қасддан қарздор учун фойда келтирмайдиган шартларда тузилган ёки қарздорнинг хўжалик фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлган олди-сотди битимларини тузиш;

мол-мулк билан таъминланмаган мажбуриятлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган, шунингдек ликвидли бўлмаган мол-мулк сотиб олинишига сабаб бўлган битимларни тузиш;

баъзи мажбуриятларни қасддан фойда бермайдиган шартларда бошқа мажбуриятлар билан алмаштириш бўйича битимларни тузиш (бундайларга етказиб берилаётган (харид қилинаётган) товарлар (ишлар, хизматлар) нархини шаклланган бозор конъюнктураси билан таққослаганда пасайтириш ёки ошириш, жамият учун тўловнинг аввал-бошдан фойдасиз бўлган муддатлари ва (ёки) усуллари, шунингдек агар улар қарзни эквивалент тарзда қисқартиришга олиб келмаса, қарздор мол-мулкини ўзга шахсга бериш ёки мажбуриятлар юклашнинг ҳар қандай шакллари киради)

Банкротликни яширишнинг аломатлари

 

Кредиторлар талабларини қондиришдан бош тортиш;

ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш;

бухгалтерия (молия) ҳисоботларини бузиб кўрсатиш;

мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш ҳолларини яшириш;

ўзининг иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда беркитишга қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар

Жамиятни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни бошлаш учун судга мурожаат қилиш асоси

 

Башарти у 3 ойдан ошадиган муддатда сўндирилмаса, ЭКИҲнинг камида 500 баравари миқдорида қарзнинг мавжудлиги

 

МЧЖни банкрот деб топиш талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи

 

Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан жамиятни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига жамиятнинг ўзи, кредитор ва прокурор эга.

Мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни бажармаганлиги муносабати билан жамиятни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига жамиятнинг ўзи, прокурор, солиқ ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш устидан назоратни амалга оширувчи бошқа органлар, Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари эга

сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш доирасида экспертизани тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи

 

Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш доирасида экспертизани тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига банкротлик тўғрисидаги ишда қатнашаётганлар эгалар

 

сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш

 

Давлат солиқ хизмати ходимлари ва унга хўжалик суди томонидан банкротлик тартиб-таомилларини ўтказиш бўйича ваколатлар юкланган пайтдан бошлаб суд бошқарувчиси амалга оширади

 

Жамият фаолиятининг сохта банкротлик, қасддан унга олиб келиш аломатларининг мавжудлиги хусусида таҳлил қилинадиган даври

 

Банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йил

 

Жамият фаолиятининг сохта банкротлик, қасддан унга олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатларининг мавжудлиги таҳлил қилиниши натижалари

 

Сохта банкротлик, қасддан унга олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатларининг бор-йўқлиги тўғрисида хулоса, у 10 иш кунидан кечиктирмай кредиторлар йиғилиши, хўжалик суди ва прокуратурага тақдим этилади.

Ҳисоботдаги хулосаларнинг асослилиги Давлат рақобат қўмитаси ҳузурида тузиладиган комиссия томонидан тасдиқланиши керак

Кредиторларнинг талабини қондириш кетма-кетлиги:

 

Талаблар:

 

биринчи навбатда

 

мажбурий тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, меҳнатга оид муносабатлар ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мажбурий тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари бир хил – тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган, шунингдек жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблар

 

иккинчи навбатда

 

мажбурий суғурта бўйича, шунингдек банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар

 

учинчи навбатда

 

гаров билан таъминланган кредиторлар

 

тўртинчи навбатда

 

гаров билан таъминланмаган кредиторлар

 

навбатдан ташқари қондириладиган

 

суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатларига оид жорий тўловлар, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятлар бўйича, корхона қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, ана шу фуқаронинг талаблари

 

кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби

 

Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қондирилади

 

Мажбурий тугатиш муносабати билан асосий ҳисобварақни ёпиш

 

Тугатиш комиссияси қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши асосида амалга оширилади:

хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажарганликлари тўғрисида солиқ хизмати органларининг хулосаси;

тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисида махсус комиссия томонидан расмийлаштирилган баённома;

фойдаланилмаган чеклар ва фойдаланилган чекларнинг милклари билан чек дафтарчаси

Ҳисобварақ ёпилганлиги учун ҳақ

 

Олинмайди

 

Корхона банкротлигида иштирокчиларнинг жавобгарлиги:

 

Жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатида иш юритаётган шахснинг айби туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин

 

ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган жамият
иштирокчилари
(жисмоний шахслар)нинг
мол-мулки

 

Ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса;

жамият иштирокчиси ва унинг оила аъзолари нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмларга (ҳар бир шахсга кийим, мебель – ҳар бир шахсга 1 каравот ва стул, оилага 1 шкаф ва ҳоказо);

жамият иштирокчиси билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномасига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган маблағлар ва бошқа мол-мулк инвестиция даври мобайнида

ундирувни жамият иштирокчиси (юридик шахс)
мол-мулкига қаратиш

 

Қуйидаги мол-мулкка нисбатан амалга оширилади:

1) жамият иштирокчиси – юридик шахс кассасининг сейфларида сақланаётган ва бу кассанинг алоҳида ажратилган хонасида ёки мазкур юридик шахснинг бошқа биноларида бўлган сўмдаги ва чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари;

2) автомототранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, ҳисобварақлар ва депозитлардаги пул маблағлари,
тайёр маҳсулот, офис мебели ва ҳоказо;

3) бевосита товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда фойдаланилмайдиган мулкий ҳуқуқлар, шунингдек бевосита ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган ва унда бевосита иштирок этиш учун мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликлар;

4) товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган мулкий ҳуқуқлар, кўчмас мулк объектлари, шунингдек ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, бошқа асосий воситалар

Сохта банкротлик, унга қасддан олиб келиш ва банкротликни яшириш аломатлари аниқланган тақдирда жамият иштирокчилари, кузатув кенгаши ва (ёки) ижро этувчи орган аъзоларининг жавобгарлиги:

 

 

сохта банкротлик учун

 

Агар сохта банкротлик натижасида кредиторларга йирик ҳажмда зарар етказилган бўлса, жиноий жавобгарлик (Жиноят кодексининг (ЖК) 180-моддаси)

 

қасддан банкротликка олиб келганлик учун

 

Агар банкротлик натижасида кредиторларга йирик бўлмаган ҳажмда зарар етказилган бўлса, маъмурий жавобгарлик (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1795-моддаси).

Агар банкротлик натижасида кредиторларга йирик ҳажмда зарар етказилган бўлса, жиноий жавобгарлик (ЖКнинг 1811-моддаси)

банкротликни яширганлик учун

 

Агар банкротликни яширганлик натижасида кредиторларга йирик ҳажмда зарар етказилган бўлса, жиноий жавобгарлик (ЖКнинг 181-моддаси)

 

Ихтиёрий тугатиш асоси:

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарори, агар бундай қарорнинг қабул қилиниши учун кўпчилик овозга зарурият жамиятнинг уставида назарда тутилмаган бўлса

 

ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор

 

Паспорт маълумотлари кўрсатилган ҳолда тугатувчи (тугатиш комиссияси) тўғрисидаги маълумотларни, мўлжалланаётган тугатиш муддатини ўз ичига олиши керак

 

тугатувчи

 

Коллегиал орган (тугатиш комиссияси) ёки ихтиёрий тугатиш тартиб-таомилини амалга ошириш даврида жамият ишларини бошқаришни амалга оширишга ваколатли яккабошчи орган.

Жамият директори (бошқарув (дирекция) раиси) ҳамда жамият иштирокчилари ваколат берган бошқа жисмоний шахслар тугатувчи бўлиши мумкин

 

Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш оқибатлари

 

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида тугатувчига (тугатиш комиссияси аъзоларига) муҳрлар, штамплар, жамият фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни топшириш

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти

 

Рўйхатдан ўтказган орган жамият иштирокчилари томонидан уни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб ер солиғи (ягона ер солиғи), мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади

 

Талабларни қондиришнинг кетма-кетлиги

 

Биринчи навбатда – фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун жамият тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;

иккинчи навбатда – бюджетга ва мақсадли давлат жамғармаларига, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўловлар;

учинчи навбатда – бошқа кредиторларнинг талаблари

Ихтиёрий тугатиш муносабати билан асосий ҳисобрақамни ёпиш

 

Тугатувчининг (тугатиш комиссияси раисининг) аризасига асосан бир иш куни мобайнида ёпилади

 

Ҳисобрақамни ёпиш учун тўлов

 

Ундирилмайди

 

Ихтиёрий тугатиш жараёнини тўхтатиш имконияти

 

Жамият иштирокчиларида бор. Бундай қарор тугатиш жараёнининг исталган босқичида Давлат реестрига тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилгани пайтига қадар қабул қилиниши мумкин

 

МЧЖ иштирокчилари томонидан жамият мажбуриятларини қоплашни мақсадли молиялашни амалга ошириш имконияти

 

Назарда тутилган. Бунда иштирокчилардан бундай молиялаш доирасида олинган маблағлар ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектининг даромади деб эътироф этилмайди (СКнинг 129-моддаси учинчи қисми 15-банди ва СКнинг 355-моддаси тўртинчи қисми 14-банди). Бироқ ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу маблағларга солиқ солиниши лозим

 

Кредиторлар билан барча ҳисоб-китоблар якунланганидан кейин (шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши, молиявий санкциялар ва ҳоказо) қолган мол-мулк

 

Жамият иштирокчиларига уларнинг улушларига мутаносиб тарзда тегишли бўлади. Мазкур мол-мулкка ҳуқуқларни жамиятдан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига бериш учун тегишли қарор қабул қилиниши керак

 

Ихтиёрий тугатиш муддати

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб 9 ой

 

Ихтиёрий тугатиш муддатини бузиш оқибатлари

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб ҳисобланадиган давр учун тўлиқ ҳажмда ер солиғи (ягона ер солиғи), мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашни, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня тўлаш бўйича мажбуриятларни жамиятга юклаган ҳолда ихтиёрий тугатишни бекор қилиш

 

Тугатиш жараёнида бўлган, бироқ ҳали Давлат реестридан чиқарилмаган жамиятда муқобил текширувлар ўтказиш мумкинлиги

 

Уларни тугатиш босқичида хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларни амалга ошириш имконини бермайдиган меъёрларнинг йўқлиги боис чекланмаган

 

Тугатиш жараёнида бўлган, бироқ ҳали Давлат реестридан чиқарилмаган жамиятга нисбатан камерал текширув ўтказиш мумкинлиги

 

Йўл қўйилади, чунки:

1) у тугатилганидан кейин юридик шахснинг солиқ мажбуриятлари тугатилади36;

2) юридик шахсни тугатиш даврида юзага келадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек пеня ва жарималарни тўлаш бўйича солиқ мажбурияти юзага келишига қараб, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҳамда тартибда бажарилади37

 

Белгиланган тартибда тугатилган жамиятга нисбатан судга даъволар бериш

 

Амалиётда тугатиш жараёнида бўлган юридик шахсга нисбатан даъво аризасини беришга йўл қўйилади. Шу билан бирга, агар хўжалик суди томонидан ишни юритиш жараёнида жамият тугатилган бўлса (бу хусусда рўйхатдан ўтказувчи органнинг МЧЖнинг Давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси гувоҳлик беради) иш юритиш тугатилади38

 

Белгиланган тартибда тугатилган жамиятда муқобил текширувларни ўтказиш мумкинлиги

 

Тугатилган хўжалик юритувчи субъект (яъни Ташкилотлар ва корхоналарнинг давлат реестридан чиқарилган тадбиркорлик субъекти) фаолиятини муқобил текширишга йўл қўйилмайди, чунки фақат хўжалик юритувчи субъектлар муқобил текширилиши мумкин, жамиятни тугатиш натижасида эса хўжалик юритувчи субъект мақоми автомат равишда йўқ бўлади

 

Малакали аудиторлик ва (ёки) адвокатлик ташкилотини жалб этиш

 

Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга қадар ва тугатиш ишини юритиш жараёнида, айниқса банкротликнинг бўлғуси аломатлари мавжудлигида ҳал этиш лозим бўлган энг мураккаб амалий масалаларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида мақсадга мувофиқ ва долзарбдир

 

 

 

 

36СКнинг 37-моддаси иккинчи қисми.

37СКнинг 50-моддаси тўртинчи қисми.

38Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси 4-бандига асосан.

 

Олег ДАМИНОВ,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар

гуруҳининг бошқарувчи шериги.

Екатерина АДЕЕВА,

юридик амалиёт раҳбари ўринбосари.

Прочитано: 2559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика