Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 09 / Мутахассислар тушунтиради

Хато қандай тузатилади

 

2024 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини топшириш чоғида «Онлайн назорат-касса машинаси орқали олинган даромадлар» сатридаги суммаларга автоматик тарзда 4% ставка қўлланилади, бироқ СКнинг 467-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи айланмадан олинадиган солиқни 2% ставка бўйича тўлайди.

Буни қандай тузатиш ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари ва «RIG» МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ батафсил гапириб беришди: 

 

– Бундай вазиятлар – онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказишда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар оқибати. Бунинг бир талай сабаблари бор: онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказишни амалга оширган ходимнинг тажрибасизлигидан тортиб тадбиркорнинг онлайн-НКТдан фойдаланиш қоидаларини билмаслигигача.

Бундай хатоларга узоқ вақт лозим даражада эътибор берилмаган, сабаби улар солиқ ҳисоботларини топширишда муаммо туғдирмаган ва ҳисобот шаклини қўлда тўлдиришда тузатилган.

2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот автоматик тарзда шакллантирилмоқда ва ҳисоб-китоб учун зарур бўлган барча маълумотлар ахборот тизимларидан олинмоқда. Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб фақат ахборот тизимларида мавжуд маълумотлардан келиб чиққан ҳолда юритилади.

Солиқ қўмитасининг тавсиялари: «Солиқ ставкаси СКнинг 467-моддасига асосан тўғри қўлланилиши учун тадбиркорлик субъекти онлайн-НКТни фаолият соҳалари ва жойлашган жойига мувофиқ рўйхатдан ўтказиши ёки уни қайта рўйхатдан ўтказиши лозим.

Масалан, агар тадбиркорлик субъекти чакана савдо билан шуғулланса, бироқ онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказишда «умумий овқатланиш» соҳаси кўрсатилган бўлса, бу ҳолда мазкур номувофиқликни тузатиш лозим».

 

Рустам ЁҚУБОВ:

– Ҳар қандай ҳолда вазиятни тузатиш учун сиз ТХКМга мурожаат қилишингиз лозим.

Агар солиқнинг лозим бўлмаган ставкаси қўлланилишининг сабаби – рўйхатдан ўтказишда нотўғри танланган фаолият тури бўлса, масалани телефон орқали ҳал қилиш мумкин. Солиқ тўловчидан ТХКМ ходимига ўз фаолият турини тўғри айтиш талаб қилинади ва у фаолият турини ўзгартириб қўяди.

ТХКМ ходими ўзгартириш киритганидан сўнг қуйидаги йўриқномага риоя қилишингизни тавсия қиламан:

 

1 my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир ахборот»ни танланг;

 

2 «Чеклар бўйича ҳисобот» менюсини танланг ва «Кундалик ҳисобот» бўлимига ўтинг;

 

3 «Ҳисоботни янгилаш»га босинг;

 

4 Очилган ойна шаклини тўлдиринг: фискал модуль рақамини кўрсатинг ва «2024 йил январь» даврини танланг;

 

5 «Ҳисоботни янгилаш»га босинг.

Ушбу ҳаракатлардан сўнг солиқ ҳисоботининг маълумотлари автоматик тарзда янгиланади.

Агар фаолиятни амалга ошириш жойи бунинг сабаби бўлса, вазият мураккаблашади – онлайн-НКМни қайта рўйхатдан ўтказиш лозим. Бунинг учун солиқ тўловчи ТХКМга сиз ишлаётган бинога бўлган ҳуқуқларингизни тасдиқловчи ҳужжатларни (ижара шартномаси ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр ҳужжати) ва савдо шохобчангизнинг харитадаги координаталарини тақдим этиши керак бўлади.

Агар сиз СТИР бўйича тақдим этиладиган имтиёз ҳуқуқига эга бўлсангиз ва у айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини шакллантиришда қўлланилмаса, вазиятни ўнглаш учун my3.soliq.uz даги функционал орқали имтиёзлардан фойдаланиш тўғрисида мурожаат беринг.

Прочитано: 106 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика