Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 09 / Мутахассислар тушунтиради

Хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахслар учун имтиёзлар

 

Ташкилот Солиқ кодексининг ресурс солиғи бўйича 471, 472-моддаларига кўра имтиёзлардан фойдаланади. Ушбу имтиёзларни бериш шартларидан бириишлаб чиқаришни келгуси ривожлантириш мақсадида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини инвестицияларга қайта йўналтиришдир. Яъни, имтиёз мақсадли бўлиб, бўшатилган маблағлардан фойдаланишни назорат қилиш керак.

Бу ҳолатда имтиёзларни қандай ҳисобга олиш керак? 

 

Солиқ имтиёзлари

Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонунчиликда тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Ушбу ташкилотларга белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади (СК 471–472-м.).

Ушбу солиқ имтиёзларини қўллаш шартларидан бири – солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтириш.

 

Имтиёзларни қандай ҳисобга олиш керак

Солиқлар бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Бундай маблағлар мақсадли ишлатилмаган тақдирда мақсадсиз ишлатилган маблағлар суммаси белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундирилиши лозим. Солиқлар бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаган ва мазкур имтиёзларнинг амал қилиш даврида фойдаланилмаган маблағлар суммаси берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг бир йил давомида уларни тақдим этишда белгиланган мақсадлар учун йўналтирилиши мумкин. Бунда белгиланган муддатда фойдаланилмаган маблағлар бюджетга ўтказилиши лозим (СК 75-м. 7-қ.).

Агар сизнинг имтиёзларингиз мақсадли тусга эга бўлса, бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартибига таянинг (Низом 2-§, 2.04.2005 й., АВ рўйхат рақами 1463).

Бу ҳолатда мақсадли вазифаларга ажратилган солиқлар суммаларини ҳисобга олиш 8840-«Мақсадли фойдаланиш билан солиқ имтиёзлари» счётида тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари турлари бўйича амалга оширилади.

Имтиёзлар натижасида бўшаётган маблағлар суммаси қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

● асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қийматликларни сотиб олишга, кредит ва қарзларни қоплашга, асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилиш учун – кредит «Солиқ ва божхона имтиёзлари»ни ажратган ҳолда 8530 «Текинга олинган мулк» счётига;

● жорий мажбуриятларни шакллантиришга жорий мажбуриятларни вужудга келишига олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда – кредит 6010, 6120, 6710, 6900 ва ҳоказо счётларига.

Бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг счётларида ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди, балки балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинади (Низом ­10–11-б. 2.04.2005 й., АВ рўйхат рақами 1463).

Ташкилот имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин ўз фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиб фақат берилган солиқ суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилиши мумкин (СК 472-м. 2-қ.).

Агар юридик шахс имтиёзлар тақдим қилиш шартларига номувофиқлиги аниқланса, у ҳолда белгиланган талаблар бажарилмаган давр учун солиқлар пенялар қўлланилган ҳолда умумбелгиланган тартибда тўланади (СК 472-м. 3-қ.).

 

Прочитано: 100 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика