Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 10 / Мутахассислар тушунтиради

Камомадни қоплаш суммасидан қандай солиқларни тўлаш керак

 

Корхона (АЁҚШ) ЁММ чакана савдоси билан шуғулланади. Текширув чоғида АИ-80 русумидаги бензин камомади аниқланди. Камомад моддий жавобгар шахс томонидан нақд шаклда корхонанинг банк ҳисобрақамига тўланди. Ушбу камомадни қоплаш онлайн-НКМ орқали ўтказилмади.

Бензин камомадини қоплаш суммасига акциз солиғи ва ҚҚС солинадими? Агар солинса, буни солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш керак? 2023 йилда АИ-80 русумидаги бензин реализациясига акциз солиғи солинмаганми? Бензин камомадини қоплаш фойда солиғига қандай таъсир қилади? 

 

Моддий жавобгар шахс томонидан корхонага етказилган зарарнинг компенсация қилинишининг солиқ оқибатларини «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиради:

 

– Бензин камомадини қоплашга ҚҚС солинмайди, бироқ акциз солиғи солинади.

 

ҚҚС

ҚҚС солиш объекти ҳисобланадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани СКнинг ­239-моддаси бўйича аниқлаш лозим. ТМЗ камомадини қоплаш ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди.

ТМЗ камомади аниқланганда корхона уни сотиб олишда ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиши лозим (СК 269-м. 1-қ. 2-б.). Тузатишларни амалга оширишдан олдинги 12 ой ичида сотиб олинган ТМЗ бўйича ҚҚСга тузатиш киритилиши лозим (СК 269-м. 3-қ.).

Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловада акс эттирилади.

 

Акциз солиғи

Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, бундан фавқулодда вазиятлар натижасида юзага келган ҳоллар мустасно, акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади. Айбдор томонидан товарнинг қиймати қопланган тақдирда, акциз солиғи ўрнини қоплаш улушида тўланади (СК 284-м. 1-қ. 9-б.). Солиқ базаси Акциз солиғи ҳисоб-китобининг ­8-устунида қўлда киритилади.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 31 декабрга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғининг ноль ставкаси қўлланилган (12.12.2022 йилдаги ПҚ-440-сон 1-б.).

Моддий жавобгар шахс томонидан камомаднинг қопланиши АИ-80 русумли бензинни якуний истеъмолчига реализация қилиш ҳисобланмайди. Шу боис, агар қоплаш имтиёзли даврда амалга оширилган бўлса, қоплаш суммаси акциз солиғини ўз ичига олиши керак.

 

Фойда солиғи

Агар камомад суммаси илгари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланган бўлса, айбдор шахс томонидан камомадни қоплаш суммаси (акциз солиғи чегирилган ҳолда) жами даромад таркибига киритилади (СК 301-м. 1-қ. 3-б., 297-м. 3-қ. 14-б.). Ва аксинча, агар харажат тан олинмаган бўлса, қоплашга ҳам солиқ солинмайди.

 

Прочитано: 91 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика