Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 10 / Бухгалтерга тавсиялар

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилади

Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:

● солиқ агенти ҳисобланади;

● зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.

Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.). Уни ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисобланган ёки берилган бўлса, тақдим этинг:

● жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;

● жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар (СК 344-м. 2-қ.).

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади (СК 345-м. 5-қ.).

 

Жисмоний шахсларга дивиденд тўланганда ҳисоботни дивиденд ва (ёки) фоиз ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тақдим қилинг (СК 389-м. 1-қ. 2-б.).

 

Норезидентларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар бўйича маълумотлар Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида норезидентларнинг даромадларидан ушлаб қолинадиган юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида шаклида акс эттирилади.

 

Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.).

 

Солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда солиқ агенти солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини бюджетга киритиши шарт (СК 346-м.). 

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади

Солиқ солиш мақсадларида қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади (СК 41-м.):

● юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан, имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад;

● тугатиш чоғида корхонанинг акциядорига (муассисига) ушбу акциядорнинг (муассиснинг) шу корхонанинг устав фондидаги улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар;

● чиқиб кетаётган иштирокчига улуши қисмининг ҳақиқий қийматини устав фондидаги улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича тўлов;

● ушбу корхонанинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди ошган тақдирда корхона акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари.

Дивидендлар тўлашда қуйидаги солиқни ставкалар бўйича ушлаб қолинг:

● 5% – муассис-резидентлар учун (СК 337, 381-м.);

● 10% – муассис-норезидентлар учун (СК 353, 382-м.). Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда.

 

 

2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлар (СК 483-м. 27-қ.):

жисмоний шахслар – резидентлар ва норезидентлар солиқ солишдан озод қилинади;

юридик шахслар – норезидентларга 5% ставка бўйича солиқ солинади

 

Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади (СК 41-м. 4-қ.). Шу боис бундай корхоналарда соф фойдани тақсимлашни дивидендлар бўйича ҳисоботда акс эттиринг.

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ суммасини қуйидагича ҳисобланг (СК 345-м. 3-қ.):

● ҳисобланган жами дивидендлар суммасини корхона томонидан олдинги ва жорий ҳисобот (солиқ) даврларида олинган дивидендлар суммасига камайтиринг;

● олинган суммани улушларга мутаносиб равишда тақсимланг, шу орқали ҳар бир олувчи бўйича солиқ базасини аниқланг;

● солиқ базаси ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир олувчи бўйича солиқ суммасини ҳисобланг.

Олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириш иккиёқлама солиқ солинишини истисно этади.

Олинган дивидендлар:

● улар тўланадиган тўлов манбаида солиққа тортилади;

● корхона даромадига киритилади ва бунинг эвазига корхонада молиявий натижа ошади.

Дивидендларни ҳисоблашда унинг таркибида корхона илгари олган дивидендлар ҳам бўлган тақсимланмаган фойда тақсимланади. Олинган дивидендлар суммасига иккинчи марта солиқ солинмаслиги учун улар солиқ базасидан чегириб ташланади.

 

Корхона томонидан олинган дивидендларни бир марта чегириб ташланг. Яъни, солиқ базасини фақат олдинги даврларда ҳисобга олишда иштирок этмаган дивидендлар суммасига камайтиринг (СК 345-м. 3-қ.).

Дивидендларни чегириб ташлаш дивидендлар тақсимланганда фақат Ўзбекистоннинг солиқ резидентларига назарда тутилган. Норезидентларга ушбу механизм татбиқ этилмайди.

 

МИСОЛ. Ҳисобланган дивидендларга олинган дивидендларни илгари ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш

Жорий йилда дивидендлар 100 000 минг сўмлик иштирок улушидан келиб чиққан ҳолда тақсимланган:

Ўзбекистон резидентига – 70% ёки 70 000 минг сўм;

Ўзбекистон норезидентига – 30% ёки 30 000 минг сўм.

Ўтган йилда корхона олган дивидендлар – 80 000 минг сўм.

Улар олинган пайтдан буён ҳисобга киритилмаган.

Резидент учун солиқ базасини аниқлаймиз: (100 000 – 80 000) х 70% = 14 000 минг сўм.

Норезидент учун солиқ базаси камайтирилмайди ва у 30 000 минг сўмни ташкил этади.

Тўланадиган дивидендларни аниқлаймиз:

Муассис


Ҳисобланган дивидендлар, минг сўм


Солиқ базаси,
минг сўм


Солиқ ставкаси,%


Солиқ суммаси,
минг сўм


Тўланадиган дивидендлар, минг сўм


Резидент


70 000


14 000


5


700


69 300


Норезидент


30 000


30 000


10


3 000


27 000


 

 

Фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади

Илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад солиқ солиш мақсадларида фоизлар деб эътироф этилади (СК 41-м. 5-қ.).

Бундай даромадларнинг энг кенг тарқалган тури кредитлар ва қарзлар бўйича олинадиган фоизлар ҳисобланади.

 

Ўзбекистоннинг юридик шахсларига фоизлар тўланганда тўлов манбаида фойда солиғи ушланмайди, ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади (СК 344-м. 1-қ.). Яъни, фоизлар тарзидаги даромадга фоизларни олувчида фойда солиғи солинади.

Мазкур норма маблағлар депозитга жойлаштирилишидан фоизларни тўлашда Ўзбекистон резидентлари бўлган нотижорат ва бюджет ташкилотларига, Ўзбекистон норезидентларига, шунингдек жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Уларга тўлов манбаида солиқ солинади.

 

Фоизларга солиқ солишнинг икки усулининг солиштирма жадвали

Кўрсаткич


Фоизларни олувчида солиқлар ушлаб қолиниши


Фоизларни тўлаш манбаида солиқлар ушлаб қолиниши


Фоизлар тўланади


Юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари (нотижорат ва бюджет ташкилотларининг депозитларига маблағларни жойлаштиришдан олинган фоизлардан ташқари)


● Нотижорат ва бюджет ташкилотлари маблағларни депозитга жойлаштиришдан олинган фоизлар бўйича;

● Ўзбекистон норезидентлари;

● жисмоний шахслар

Солиқни бюджетга кимлар тўлайди


Юридик шахс – фоизларни олувчи


Юридик шахс – фоизларни тўлаш манбаи


Солиқ нимадан ушлаб қолинади


Ҳисобланган фоизлардан тўланадиган вақтидан қатъи назар (ҳисоблаш усули)


Тўланган фоизлардан (касса усули)


Солиқ қачон ҳисобланади


Фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш чоғида


Фоизлар тўланган пайтда


Солиқ қачон бюджетга ўтказилади


Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатларида


Фоизларни тўлашдан кечиктирмай, юридик шахслар – Ўзбекистон норезидентлари бўйича эса – норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай


Ҳисобот


Юридик шахс – фоизларни олувчи фоизларни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботга жами даромад таркибига киритади. Фоизлар бўйича алоҳида ҳисобот тақдим этилмайди


Юридик шахс – фоизларни тўлаш манбаи фоизлар бўйича ҳисобот тақдим этади


Ҳисобот қачон тақдим этилади


Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиладиган муддатларда


Фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай


 

Фоизларни тўлашда қуйидаги ставкалар бўйича солиқни ушлаб қолинг:

● 5% – Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун (СК 381-м. 2-қ.);

● 10% – норезидентлар (жисмоний ва юридик шахслар) учун Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда (СК 353, СК 382-м.);

● 15% – депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинган фоизлар бўйича нотижорат ва бюджет ташкилотлари учун (СК 344-м. 2-қ., 337-м. 1-қ. 12-б.).

 

Жисмоний ва юридик шахслар – резидент ва норезидентларнинг хўжалик жамиятларининг облигациялари бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлари 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда солиқ солишдан озод қилинади (СК 483-м. 27-қ.). 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

Солиқ ҳисоботи Ҳисоб-китоб ва учта иловадан иборат:

1-илова. Солиқ агенти томонидан юридик шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот;

2-илова. Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот;

3-илова. Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот.

 

 

Сизда қайси илова бўйича маълумотлар бўлса, фақат шу иловаларни тўлдиринг. 

 

Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар қандай тўлдирилади

Иловаларда қуйидаги учта сатр назарда тутилган:

● «олдинги ҳисобот даври (даврлари) учун, жами». Жорий йилда биринчи марта иловаларни тўлдиришда ушбу сатрда 0 қиймати кўрсатилади;

● «жорий ҳисобот ойи учун, жами»;

● «йил бошидан, жами». Сатр биринчи ва иккинчи сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда тўлдирилади.

Жорий ҳисобот ойи учун солиштирма маълумотларни шакллантириш учун (2-сатр) файл-шаблонни юклаб олинг ва уни даромад олувчи шахслар кесимида тўлдиринг.

Юридик шахслар бўйича маълумотномада (файл-шаблон, 1-варақ) қуйидагиларни кўрсатинг:

● 1-устунда – тартиб рақами;

● 2-устунда – даромад олувчи юридик шахснинг номи;

● 3-устунда – даромад олувчи СТИРи;

● 4-устунда – дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган сана «кк.оо.йй» форматида;

● 5-устунда – дивидендлар ва фоизлар тўланган сана «кк.оо.йй» форматида;

● 6-устунда – даромад тури (дивидендлар ёки фоизлар);

● 7-устунда – ҳисобланган даромад суммаси;

● 8-устунда – тўланган даромад суммаси;

 

Ҳисобланган ва тўланган даромадлар суммаларини ушлаб қолинган солиқни ҳисобга олган ҳолда кўрсатинг.

 

● 9-устунда – солиқ базасини. Дивидендлар бўйича солиқ базасини аниқлаш учун тўланган дивидендлар суммасидан ҳисобга киритилиши лозим бўлган олинган дивидендлар ва имтиёзлар суммаларини айиринг. Фоизлар бўйича солиқ базасини аниқлаш учун тўланган фоизлар суммасидан имтиёзлар суммасини чегириб ташланг;

● 10-устунда – ушлаб қолинган солиқ суммаси. Солиқ суммасини солиқ базасини солиқ ставкасига кўпайтириб аниқланг;

● 11-устунда – солиқ солинмайдиган даромад суммасини, агар сизда имтиёзлар мавжуд бўлса;

● 12-устунда – имтиёзларни қўллаш учун асос (тури, ҳужжат рақами ва санаси).

● 7–11-устунларда жорий ой учун суммаларни кўрсатинг (ортиб бормайдиган якун билан).

 

Агар дивиденд ва фоизлар ҳар хил ойларда ҳисобланса ва тўланса, ҳисоботни иккала ой учун тақдим қилинг. Бу 1 ва 2-иловалардаги ҳар бир даромад олувчи бўйича маълумотларни ортиб бормайдиган якун билан тақдим қилишда ҳисоблаш ва тўлаш бўйича барча маълумотларни акс эттириш учун керак. Кейинчалик у ўсиб бориш билан ҳисоб-китобларда акс эттирилади.

 

Ҳисоб-китобга 3-илова қандай тўлдирилади

Корхонангиз уларни тўлашда солиқ ушлаб қолинган дивидендлар олган бўлса, 3-иловани тўлдиринг. Муассисларингизга тўланадиган дивидендлар бўйича солиқ базасини аниқлашда улар чегириб ташланади.

Иловаларда қуйидаги учта сатр назарда тутилган:

● «олдинги ҳисобот даври (даврлари) учун, жами». Жорий йилда биринчи марта иловаларни тўлдиришда ушбу сатрда 0 қиймати кўрсатилади;

● «жорий ҳисобот ойи учун, жами»;

● «йил бошидан, жами». Сатр биринчи ва иккинчи сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда тўлдирилади.

Жорий ҳисобот ойи учун солиштирма маълумотларни шакллантириш учун (2-сатр) сизга дивидендлар тўлаган корхоналар кесимида файл-шаблонни тўлдиринг.

Маълумотномада (файл-шаблон, 3-варақ) қуйидагиларни кўрсатинг:

● 1-устунда – тартиб рақами;

● 2-устунда – дивидендларни тўлаган юридик шахснинг номи;

● 3-устунда – юридик шахс СТИРи;

● 4-устунда – дивидендлар ҳисобланган сана «кк.оо.йй» форматида;

● 5-устунда – дивидендлар олинган сана «кк.оо.йй» форматида;

● 6-устунда – ҳисобот (солиқ) даври бошида олинган ва солиқ базасидан чегириб ташланмаган дивидендлар суммаси;

● 7-устунда – ҳисобга олинган дивидендлар суммаси. Мазкур дивидендлар корхона томонидан ҳисобот ва олдинги ойларда олинган (6-устун қийматини ҳисобга олган ҳолда). Дивидендлар корхонангиз ўз муассисларига тўлаган дивидендлар суммасидан ошиб кетмаслиги лозим;

● 8-устунда – солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси;

● 9-устунда – ҳисобот (солиқ) даври охирида солиқ базасини камайтириш (ҳисоблаш) учун тан олинмаган дивидендлар суммаси. Ушбу сатрда олинган дивидендлар суммасининг тўланган дивидендлар суммасидан ошиб кетганлиги кўрсатилади. Ҳисобга қабул қилинмаган дивидендларни кейинги даврларда дивидендлар тўлашда чегириб ташлаш мумкин бўлади.

 

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

Ҳисоб-китоб ортиб борувчи тартибда тўлдирилади.

У 2 та бўлимдан иборат. 3-устунда дивидендлар бўйича, 4-устунда фоизлар бўйича маълумотлар келтирилади.

 

I бўлим.         «Юридик шахсларнинг дивиденд ва фоиз тарзидаги даромадлари» қуйидаги кетма-кетликда (сатрлар бўйича) тўлдирилади:

● 010 – ҳисобот (солиқ) даврида акциядорларга (иштирокчиларга) ҳисобланган жами дивидендлар ва фоизлар.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 7-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 010-сатри
4-устуни;

● 020 – ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар жами;

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 8-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 020-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 020-сатри
4-устуни;

● 030 – фақат 3-устунда – олинган дивидендларнинг ҳисобга киритиладиган суммаси (СК 345-м.).

Киритилган маълумотларни (ҳисоб-китоб тўлиқ тўлдирилганидан кейин) қуйидагича текширинг:

3-илованинг 7-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 030-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 100-сатри
3-устуни;

● 041–045 – имтиёзлар. Имтиёз учун асосни танланг ҳамда 3 ва 4-устунда имтиёз суммасини кўрсатинг;

● 040 – имтиёзлар суммаси 041–045-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик ҳисобланади.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 11-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 040-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 040-сатри
4-устуни;

● 050 – умумий солиқ базаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади:

● 020-сатр – 030-сатр – 040-сатр.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 9-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 050-сатри
4-устуни;

● 060 – солиқ ставкаси фоизларда;

● 070 – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади:
050-сатр х 060-сатр.

Олинган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 10-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 070-сатри
4-устуни.

Юридик шахслардан олинадиган солиқ тўланганда «35» солиқ кодини танланг.

 

II бўлим.        «Жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоиз тарзидаги даромадлари» қуйидаги кетма-кетликда (сатрлар бўйича) тўлдирилади:

● 080 – ҳисобот (солиқ) даврида акциядорларга (иштирокчиларга) ҳисобланган жами дивидендлар суммаси ва фоизлар.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 7-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 080-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 080-сатри
4-устуни;

● 090 – ҳисобот (солиқ) даврида жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар жами.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 8-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 090-сатри
4-устуни;

● 100 – олинган дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммаси (СК 345-м.).

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

3-илованинг 7-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 030-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 100-сатри
3-устуни;

● 111–115 – имтиёзлар. Имтиёз учун асосни танланг ҳамда 3 ва 4-устунларда имтиёз суммасини кўрсатинг;

● 110 – имтиёзлар суммаси 111–115-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда ҳисобланади.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 11-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 110-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 110-сатри
4-устуни;

● 120 – умумий солиқ базаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади:

090-сатр – 100-сатр – 110-сатр.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 9-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 120-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 120-сатри
4-устуни;

● 130 – солиқ ставкаси фоизларда;

● 140 – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади:

120-сатр х 130-сатр.

Олинган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 10-устуни бўйича ортиб борувчи якун = Ҳисоб-китобнинг 140-сатри 3-устуни +
Ҳисоб-китобнинг 140-сатри
4-устуни.

Жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўланганда «138» солиқ кодини танланг.

 

МИСОЛ. Таъсисчиларга тўланадиган дивидендларни солиқ ҳисоботида акс эттириш

2022 йил якунлари бўйича МЧЖ таъсисчилари томонидан 2023 йил март ойида 400 млн сўмлик соф фойда тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилдилар, жумладан:

Ўзбекистон резиденти таъсисчи – юридик шахсга – 300 млн сўм, шундан 2023 йил март ойида 100 млн сўм тўлаб берилган (солиқлар ушланмаган ҳолда);

Ўзбекистон резиденти таъсисчи – жисмоний шахсга – 100 млн сўм, шундан 2023 йил март ойида 70 млн сўм тўланган (солиқлар ушланмаган ҳолда).

МЧЖ бошқа юридик шахслардан дивиденд олмаган, солиқ имтиёзлари мавжуд эмас.

Бунда дивидендлар ва фоизлар шаклидаги даромад солиғи ҳисоботи тўлдирилади (жумладан, 1 ва 2-иловалар) ҳамда таъсисчилар кесимида ҳисобот ойи учун дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар шаблон-файли илова қилинади.

 

Дилшод СУЛТОНОВ, солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт,

Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти. 

Прочитано: 155 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика