Norma.uz

Қаерда? Қачон? Қандай?

 

Ҳозир пенсия қандай ҳисобланмоқда? Институтда ўқиган давр ва болани парваришлаш вақти стажга киритиладими? Масалан, агар шахс 1992 йил сентябрь ойида институтни тамомлаганидан кейин меҳнат фаолиятини бошлаган ва шу кунгача ишлаб келаётган бўлса, шунда болани парваришлашнинг 3 йили чиқариб ташланиб, қанча стаж ҳисобланиши лозим? Менга 27 йил ҳисоблашди. Шу тўғрими. Агар нотўғри бўлса, қаерга мурожаат қилишим керак?

 

– Бола парвариши бўйича 3 йил ва институтдаги ўқиш даври ҳисобга олинмаганда, агар стаж узлуксиз бўлса, 27 йил деб тўғри ҳисобланган. Бу стажга институтдаги кундузги таълимнинг 4 йили (сиртдан ўқиш даври иш стажига қўшилмайди) ва бола парваришланган 3 йил қўшилади. Тахминан 34 йил атрофида бўлади.

 

* * *

Пенсиямни картага ўтказмоқчиман. Аввал белгиланган тартибни биламан – ҳар ярим йилда ПЖ бўлимига бориб, тўловни олишни тасдиқлатиш керак эди. Ҳозир қандай?

 

– Ҳозир пенсионернинг бундай мажбурияти бекор қилинган. Пенсия жамғармасига бориб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлатишга зарурат йўқ.

 

Юнусобод тумани пенсия жамғармасининг қарори устидан қаерга шикоят қилса бўлади: Жамғарма жойлашган жойдаги туман маъмурий судигами ёки шаҳар маъмурий судигами?

 

– Албатта, аввал Юнусобод туман маъмурий судига мурожаат қилинг, туман судининг қароридан норози бўлсангиз – шаҳар маъмурий судига боринг.

 

* * *

59 ёшдаман, стажим йўқ. Қачон пенсия олишим мумкин бўлади?

 

– Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи қачон берилишини аниқлаштириб олиш лозим: эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун 7-м.).

Кимда иш стажи тўлиқ бўлмаса пенсия бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (Қонун 29-м.), бироқ бунда камида 7 йиллик иш стажи бўлиши керак.

Сизнинг ҳолатингизда ёшга доир нафақани олишга ҳақли бўласиз, ушбу нафақа қуйидаги тартибда тайинланади: эркакларга – 65 ёшга тўлганда; аёлларга – 60 ёшга тўлганда; болаликдан ногирон болани тарбиялаётган оналарга – 55 ёшга тўлганда.

Бугунги кунда зарурий иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 621 000 сўм (31.01.2024 йилдаги ПФ-24-сон).

Прочитано: 69 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика