Norma.uz

Энг яхшилар рўйхати

 

Таҳлилчилар пенсияга чиқиш учун энг яхши 25 та мамлакатни аниқладилар. Пенсияда яшаш қиймати мамлакатдан мамлакатга ўтилганда фарқ қилади, бироқ молиявий томони – аҳамиятга эга бўлган ягона омил эмас. 

 

Шунингдек фаровон яшаш учун соғлиқни сақлаш, турмуш тарзи сифати, шу жумладан тоза ҳаво ва ичимлик суви ва пенсия таъминоти муҳим ҳисобланади, дея маълум қилади lifehacker.ru.

Natixis компанияси ушбу мезонлар бўйича 44 та давлатни таҳлилдан ўтказди ва улардан 25 та энг яхшисини аниқлади.

Тадқиқотнинг асосий хулосалари қуйидагича бўлди:

• Норвегияда ўртача умр кўриш давомийлиги 83,3 ёшгача ошди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Ушбу Скандинавия давлатида ишсизлик даражаси ҳам жуда паст – 3,8%;

• топ-4 ўзгаришсиз қолдирилди;

• 25 та мамлакатнинг 70 %и Европада жойлашган;

• Австралия – Европадан ташқарида жойлашган энг юқори рейтингга эга мамлакат;

• рейтингга тушган ягона олдинги совет давлати Эстония бўлди;

• ўтган йилдагига нисбатан энг юқори ўсишни Словения намойиш этган (+6 банд).

Пенсияга чиқиш учун энг яхши давлатлар бўйича Топ-25:

1. Норвегия (83 балл).

2. Швейцария (82 балл).

3. Исландия (81 балл).

4. Ирландия (80 балл).

5–6. Люксембург/Нидерландия (79 балдан).

7. Австралия (78 балл).

8. Янги Зеландия (77 балл).

9–10. Германия/Дания (76 балдан).

11. Австрия (75 балл).

12–14. Канада/Финляндия/Швеция (74 балдан).

15–16. Словения (73 балл)/Буюк Британия (73 балл).

17–19. Исроил/Чехия/Бельгия (72 балдан).

20. АҚШ (71 балл).

21. Жанубий Корея (70 балл).

22–23. Мальта/Франция (69 балдан).

24. Япония (68 балл).

25. Эстония (67 балл).

 

Манба: https://point.md/ru/novosti

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 80 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика