Norma.uz

Пенсияга «онлайн режимда» қандай чиқиш мумкин

 

my.gov.uz портали «Пенсия тайинланиши учун ариза бериш» хизматини тақдим этади. Электрон аризаларга 10 кун ичида ишлов берилади. Буни қандай амалга ошириш ҳақида айтиб ўтамиз. 

 

1 my.gov.uz сайтига киринг, логин ва паролингиз ёки таклиф этилган бошқа усуллар ёрдамида киринг. Агар сиз OneID давлат хизматларидан фойдаланиш учун Идентификациялаш ягона тизимида рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни олдиндан амалга ошириш керак.

 

2 Хизмат саҳифасига ўтинг: https://my.gov.uz/ru/service/975– ва «Хизматни олиш» тугмасини босинг.

 

3 Сўровномани тўлдиринг ва «Жўнатиш» тугмасини босинг.

 

4 10 иш куни мобайнида жавобни кутинг. my.gov.uz даги шахсий кабинетингизга сизга пенсия тайинланиши ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда пенсия тайинланиши рад этилиши тўғрисидаги маълумотнома юборилади.

Хизмат Президентнинг 31.10.2023 йилдаги ПҚ-353-сон қарорига асосан бепул кўрсатилади. Аризага ҳеч қандай ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилмайди.

ЯИДХПдан ариза «Пенсия» дастурий мажмуасига юборилади ва уни туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимлари кўриб чиқади.

Ариза маъқулланган тақдирда Пенсия жамғармасининг дастурий мажмуаси автоматик равишда ҳисоб-китобни амалга оширади ҳамда меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақи суммаси ва идоралараро маълумотлар алмашинуви ахборот тизимидан келиб тушадиган ариза берувчи ҳақидаги бошқа маълумотларга асосан пенсия тайинлайди.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги электрон аризани беришдан олдин барча стажингиз ҳисобга олинганини билиш учун электрон меҳнат дафтарчангизни текшириб кўришни тавсия қиламиз. Буни my.mehnat.uz сайтида амалга оширишингиз мумкин, шунингдек OneID сервисидаги рўйхатдан ўтганлик ҳолатидан фойдаланишингиз мумкин. Агар бирорта меҳнат даврлари мавжуд бўлмаса, сиз ўзингиз электрон меҳнат дафтарчасига етишмаётган даврларни киритишингиз мумкин.

 

Саида Жанизакова тайёрлади.

Прочитано: 49 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика