Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 11 / Биз яшайдиган уй

Истеъмолчи чиқинди борасида қарздорлиги бўлса, электр учун ҳақ тўлолмайди, квартира ёки автомобиль сотиб ололмайди

 

Ўзбекистонда чиқинди олиб чиқиб кетиш хизматларидан қарздорлиги бўлган абонентлардан электр энергияси учун тўловни қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий қилинди. Бу Президентнинг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (4.01.2024 йилдаги ПФ-5-сон) назарда тутилган. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қарздорлиги бўлган истеъмолчилар SMS орқали огоҳлантирилади.  

 

Бундай амалиёт Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 2024 йил 1 июндан бошлаб чиқинди бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун жорий қилинади. Иккинчи босқичда – тизим 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этилади. Истеъмолчилар, агар ҚМЧ бўйича 3 ойлик қарздорлик мавжуд бўлса, электр энергияси учун тўлов тўлай олмайдилар. 2025 йил 1 январдан бошлаб эса чиқинди бўйича бир ойлик қарздорлик шаклланганда электр энергияси учун тўловларни қабул қилишда чекловлар жорий қилинади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда чекловлар жорий қилинади. Улар чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун қарздорлик тўлиқ бартараф этилганидан кейингина амалга оширилади.

Фуқароларда қарздорлик мавжудлиги Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими орқали текширилади.

 

Прочитано: 60 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика