Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 14 / Мутахассислар тушунтиради

2024 йилнинг I чораги учун кимлар статистика ҳисоботини топширади

 

Статистика агентлигининг сайтида «Танланма кузатув» бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг рўйхати эълон қилинган.

 

 

Агар сиз – рўйхатда бўлсангиз, кузатув шаклларини 2024 йилнинг I чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича – 2024 йилнинг 15 апрелига қадар тақдим этинг.

 

Эслатиб ўтамиз, барча ушбу корхоналар 4-kb savolnoma шакли бўйича eStat 4.0. дастури ёрдамида кузатувдан ўтказилади.

 

Қандай қилиб дастурга кириш ва керакли шаклни тўлдириш мумкин

Ҳавола бўйича ЭРИ ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда eStat 4.0. дастурига киринг. Сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари – КТУТ, СТИР билан ойна очилади.

Ташкилотингиз номига босинг ва сиз шахсий кабинетга тушасиз. Унинг ўнг қисмида тугмалар – сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг «ҳолати» (жўнатилганлар, рад этилганлар, қабул қилинганлар) ва статистика органлари ваколатли вакилларининг хабарномалари акс эттирилади.

Экраннинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» иловасини танланг.

Кейин керакли шаклни танланг ва «Жўнатиш» тугмасига босинг. Хавотирланманг, сизда шакл дарҳол жўнатилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.

Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар (статистика ҳисоботининг юқори панели) билан тўлдиргач, яна «Жўнатиш» тугмасига босинг.

 

4-kb savolnoma шаклининг ҳар бир бўлими бўйича мантиқий назорат – кўрсаткичларни тўғри тўлдириш формуласи билан текшириш назарда тутилган.

 

Шунингдек, кўрсатилган шакллар бўлимлари учун «Сақлаш» тугмаси назарда тутилган. Унга босишни унутманг, акс ҳолда сизнинг бўлимлар бўйича тўлдирилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва уларни қайтадан киритишга тўғри келади.

Шунингдек, тўлдиришда йўл-йўриқлар – шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги 4-kb savolnoma шаклининг у ёки бошқа бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш зарурлиги тўғрисида изоҳларга эътибор беринг.

Ҳисоботнинг тўлдирилган шаклларини 4-kb savolnoma шаклининг «Якуний қисми»да тегишли тугмага босган ҳолда Excel га юклаш мумкин.

Шахсий кабинетдан чиқиш учун унинг чап қисми юқорисида ўзингизнинг ташкилотингиз номига ва кейин – «Чиқиш» тугмасига босинг.

 

Агар 4-kb savolnoma шаклини тўлдириш бўйича саволлар юзага келса: (71) 202-81-07; (71) 202-81-08 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

eStat 4.0. дастури ишида техник масалалар бўйича сизга: (71) 202-81-45 телефон рақами орқали маслаҳат беришади.

 

buxgalter.uz

Прочитано: 76 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика