Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 15 / Жавоб берамиз

ДМ юзага келмайди

 

Ўзбекистон компанияси чет эл компанияси ускуналарини дистрибьюторлик контракти ёки комиссия шартномаси бўйича Ўзбекистонга олиб киришни ва сотишни режалаштирмоқда. 

Бундай ташқи савдо контрактини тузиш ушбу хорижий юридик шахснинг доимий муассаса яратишига олиб келадими?

 

– Солиқ кодексининг мақсадларида чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман қайси доимий фаолият жойида амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф этилади (СК 36-м. 1-қ.).

Агар бирор-бир шахс Ўзбекистон Республикасида чет эл юридик шахси номидан ҳаракат қилса ва одатда мулк (хизматлар кўрсатиш) ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказишга ёки мол-мулкдан ушбу чет эл юридик шахси номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга доир шартномаларни тузишда асосий роль ўйнаса, бундай шахснинг фаолияти ушбу чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этилишига олиб келади (СК 36-м. 9-қ.).

Чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини воситачилик (топшириқ) шартномаси ёки шунга ўхшаш шартнома асосида ҳаракат қилувчи ва битимларни ушбу чет эл юридик шахси номидан имзолашга ваколатли бўлмаган мустақил агент орқали амалга оширса, ушбу қоида қўлланилмайди (СК 36-м. 10-қ.).

Бу вазиятда комиссия шартномасига нисбатан ДМ ҳосил бўлмайди дейиш мумкин.

Дистрибьюторлик шартномасини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда ёзилмаган ва бу турдаги келишув аралаш шартномаларга киритилади, чунки шартноманинг ўзи маҳсулотни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш, олди-сотди, агентлик шартномаси ва бошқаларни ўз ичига олиши мумкин.

Дистрибьюторлик шартномасига нисбатан Солиқ кодексининг қоидаларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар бундай шартнома натижасида Ўзбекистон резидентига чет эл компанияси номидан ҳаракатларни амалга ошириш ваколати берилмаса, у ҳолда ДМ юзага келмайди.

 

Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ, «Нормa» эксперти.

Прочитано: 64 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика