Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

Мулкдорлар бошқарув органини навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақиришга мажбурлашлари мумкинми?

 

Умумий йиғилишни ўтказишнинг умумий тартиби «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда (кейинги ўринларда – Қонун) белгиланган. Ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ ККУдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши кўп квартирали уйнинг юқори бошқарув органидир. Умумий йиғилиш ушбу Қонунда белгиланган тартибда йилига камида бир марта чақирилади. Ҳар йилги умумий йиғилиш календарь йил тугаганидан кейин олтмиш кундан кечиктирмай чақирилади.

Қонунда назарда тутилишича, жой мулкдорларининг ташаббуси билан навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақирилиши мумкин. Умумий йиғилиш ККУни бошқариш органининг ташаббуси билан ёки жойлар мулкдорларининг камида 10 фоизининг ташаббуси билан чақирилиши мумкин. Кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан қонунчилик бузилишига йўл қўйилган ҳолларда Уй-жой фонди инспекциясининг мансабдор шахси навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Жойлар мулкдорларини умумий йиғилиш ўтказиладиган жой, сана, вақт ва унинг кун тартиби тўғрисида хабардор қилиш йиғилиш ташаббускорлари томонидан умумий йиғилиш ўтказилишидан камида ўн кун олдин амалга оширилади.

Жойлар мулкдорларини умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш тегишли эълонни уйларнинг ҳар бир кириш йўлагига осиб қўйиш ёки эълонни мулкдорларга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.

Жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик шахсларни хабардор қилиш тегишли хабарни буюртма хат билан юридик манзилга юбориш, электрон хабар қилиш ёки хабарни ваколатли вакилга имзо қўйдириб топшириш орқали амалга оширилади.

Прочитано: 61 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика