Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

Ижтимоий ҳимояланмаган оилаларга мажбурий бадалларни тўлаш учун субсидиялар берилади

 

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларни тўлаш бўйича кам таъминланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш назарда тутилганми?

 

– Президентнинг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғриси»ги қарори (19.06.2021 йилдаги ПҚ-5152-сон) 7-бандида белгиланишича, кўп квартирали уй-жойларда истиқомат қилувчи, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун «Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари, «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Президентнинг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (1.06.2023 йилдаги ПФ-82-сон) билан ЎзР Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилди. Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Агентликка тегишли идоралар билан биргаликда зарур идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини ишга туширишни таъминлаш топширилди.

Ҳужжатга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади.

Аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш, фуқаролардан мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш учун электрон тарзда мутасадди вазирлик ва идораларга юбориш ҳамда жараённи мониторинг қилиш асосида амалга оширилади. Электрон ахборот базалари маълумотлари асосида ҳар бир фуқаронинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати, эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини акс эттирадиган ижтимоий паспортлар жорий этилади.

Прочитано: 48 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика