Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

Истеъмолчилардан хавотирга тушмаслик сўралади

 

Жорий йилнинг январь ойи бошларида «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ ТЦ-1 қозонхонасининг амал қилиш зонасида яшайдиган, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги истеъмолчилар иссиқ сувнинг ранги ўзгарганлигидан ва унда қора рангли заррачалар борлигидан шикоят қилишди. «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК («VET» МЧЖ ХК) вазиятга тезкор тартибда ёндашди. ТЦ-1 қозонхонасидан истеъмолчиларга келадиган иссиқ сув таҳлилдан ўтказилди. Кечаси ТЦ-1 қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан олтингугурт кўмир отилиб чиққанлиги аниқланди. Қозонхонадан олтингугурт кўмирнинг «VET» МЧЖ ХКнинг иссиқлик тармоғига тушганлиги оқибатида иккита тумандаги истеъмолчиларда иссиқ сувда қора рангли (олтингурурт кўмир) заррачалар пайдо бўлган. Иссиқ сувнинг параметрлари, рангдорлик даражаси ва лойқалигидан ташқари, нормада эди.

 

Ўшанда «VET» сувни фильтрлашда олтингугурт кўмирдан фойдаланилишини ва бу истеъмолчилар учун хавф туғдирмаслигини аниқлаган эди. Қозонхона ходимлари унинг иссиқлик тармоғига тушишининг олдини олиш учун чора-тадбирларни кўришган. Вазият назоратга олинган. Бироқ ушбу туманларнинг айрим манзилларида олтингугурт кўмирнинг қолдиқлари чиқаётганлиги кузатилмоқда.

Истеъмолчиларга мурожаатида «Veolia Energy Tashkent» хабар беришича, вазиятни барқарорлаштириш учун:

• «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖдан келадиган иссиқ сув мунтазам равишда таҳлил қилинмоқда;

• ҳисобга олиш ускуналари (ҳисоблагичлар) профилактикаси ўтказилмоқда, шу жумладан, зарурат бўлганда, ечиб олиниб тозалангандан кейин қайта ўрнатиб пломбаланмоқда;

• уй ичидаги тизимларни тозалашда (қўшимча дренаж вентилларини ўрнатиш билан иссиқлик таъминотидаги лойқаларни чиқариб ташлаш, уларнинг тагсинчлари ва мўриларини тозалашда) бошқарувчи компанияларга ёрдам кўрсатилмоқда;

• истеъмолчилардаги иссиқликни ҳисобга олиш ускуналари (ҳисоблагичлар) демонтаж қилинмоқда ва фильтрлари тозаланмоқда;

• муаммоли манзилларда аралаштиргичлар алмаштирилмоқда.

Бунда истеъмолчилардан иссиқ сувга ўрнатилган ҳисоблагичларнинг пломбаларини ўзлари очмасдан, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги «VET» МЧЖ ХК бошқармасига мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Иссиқ сув сарфини ҳисобга оладиган ускуналардаги пломбанинг ноқонуний, яъни рухсатсиз ечилиши Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига зид бўлади.

«Veolia Energy Tashkent» «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ манзилига бир нечта эътирозларни юборди, уларда ТЦ-1 қозонхонасида сувни тайёрлаш қурилмасининг ишини нормаллаштириш учун чора-тадбирлар кўрилиши сўралган.

Прочитано: 58 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика