Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: ярим йиллик юзасидан ҳисобот тараддуди

– Дастурни тўлиқ ўзлаштириб олдим ҳисоб. Энди «Солиқлар»дек муҳим ва керакли модулга ўтадиган фурсат келди. Қолаверса, биринчи ярим йиллик юзасидан ҳисобот топшириш вақти ҳам келди.

Бошқа модуллар каби бу модул ҳам «Маълумотномалар», «Ҳужжатлар» ва «Ҳисоботлар» деб номланган таркибий бўлимлардан ташкил топган.

Олиб бораётган фаолиятингиз турини «Маълумотнома» модулида топиш ва ажратиб олиш лозим. Зотан, илгари айтганимдек, 1UZ дастуридан фаолиятнинг ҳар қандай тури, хусусан чакана ва улгуржи савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик бизнес корхоналари бемалол фойдаланиши мумкин. Модулда фаолиятнинг ҳар бир турига оид ягона солиқ тўлови ставкаларини топиш осон.

1UZ дастурининг «Маълумотнома»сида фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича барча турдаги солиқлар ва имтиёзларга оид ахборотлар бор. ДСИга, Халқ банкига ҳисоботлар бланкаларини ҳам шу ердан топасиз. Ҳисоботларни топшириш саналарини ёдга солиб турувчи «эслатма»нинг беминнат кўмагини айтмайсизми?!

Солиқ ҳисоботини тайёрлаш учун аввало «Солиқлар ва ушланмалар бўйича қолдиқларни киритиш» жадвалини тўлдириш даркор. Бу иш кейинчалик ягона ижтимоий тўлов ҳамда пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Бунда ишни ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашдан бошлаган маъқул. Негаки ягона ижтимоий тўловнинг бюджетга йўлланаётган суммаси ана шу энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Шундан кейин амалда тўланган иш ҳақи фондидан ЯСТ ҳисобини қиламиз. Бунинг учун қайси тўловлар бўйича ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган бўлса, ана шу тўлов турларини кейинги дарчаларга киритамиз (уларнинг рўйхати ҳам 1UZ дастурида бор). Ҳисобот даврида аёл ходимлардан бирига икки ёшга тўлмаган боласи парвариши учун нафақа тўлаган эдик,  бир ходимга 600 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилган, бизга хизмат қилувчи ҳайдовчига ўзининг «Нексия»сидан фойдаланганлиги учун компенсация тўланган эди. Буларни модулда жойлаштириш мураккаблик туғдирмайди.

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобини чиқаришда жуда диққат-эътиборли бўлиш лозим. Мен унинг шаклини тўлдириб чиқаман. Ҳаммаси жойида: бизнинг ЯИТ энг кам миқдордан кўп, демак қўшимча ҳисоб-китоб қилишга ҳожат йўқ.

Дастур фаолиятнинг асосий туридан келиб чиқиб, ЯСТнинг ҳам базавий, ҳам энг кам миқдори ҳисобини чиқариб беради. Шуниси ҳам борки, унинг энг кам миқдори якка тартибдаги тадбиркор учун қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳам, ер солиғининг уч карраси бўйича ҳам ҳисоблаб чиқарилади.

1UZ дастурида энди иш бошлаётган одам ҳужжатнинг тартиб рақами ва санасини текшириб кўришни ва кўрсатишни кўпинча унутиб қўяди. Ана шу хатолик туфайли ЯСТ ҳисоб-китоби ноаниқ бўлиб қолади.

Янги дастурда ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентларни киритиш зарур, ана шунда дастурнинг ўзи кейинроқ ер солиғи суммасини ҳам ҳисоблаб беради.

Базавий ЯСТ ер участкаси жойлашган манзил бўйича ҳам, юридик шахс жойлашган манзил бўйича ҳам ҳисоблаб берилади.

«ДСИга ҳисоботлар» деган бўлимда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, шунингдек дивидендлар, фоизлар ва шу сингарилар бўйича барча керакли шаклларни топа оласиз.

Дарвоқе, 1UZ дастури ёрдамида илк бор ҳисоботни тайёрлашда мутахассисларнинг «СБХ»нинг 25–28-сонларида эълон қилинган солиқларни ҳисоблашга доир тавсиялари жуда қўл келди. Уларни компьютернинг олдига қўйиб олдим-да, экспертларнинг маслаҳатлари ва бухгалтерия дастурининг айтганларига амал қилиб, маълумотларни ҳисобот шаклларига киритдим-у тайёр ҳисоб-китоблар ҳамда уларга доир иловаларни олдим. ДСИда уларга нисбатан эътироз бўлмайди деб умид қиламан.

Дастурни ишлаб чиқувчилар Халқ банкига тақдим этиладиган ҳисоботларни ҳам унутишмабди. Мен 1UZ дастурида ШЖБПҲ бўйича 1 фоизли ажратмалар юзасидан солиштирув далолатномасини ҳам, йиллик ҳисоботни ҳам, ШЖБПҲ реестрини ҳам топдим. 

1UZ янги бухгалтерия дастурида ишлаш жоннинг роҳати – ҳаммаси жуда осон: аввал унга маълумотлар киритилса, бас: корхонага оид солиқлар ва ажратмалар ҳисоб-китобининг ҳаммасини дастур автомат тарзда амалга оширади.

 

Дмитрий ВИКТОРОВ,

хусусий корхона

муассиси.

 

1UZнинг 10 ФАЗИЛАТИ

1. МАҲСУЛОТ ЛИЦЕНЗИЯЛАНГАН

Мамлакатимизнинг мазкур маҳсулотни ишлаб чиқувчилари дастур узлуксиз ишлаши ҳамда қонун ҳужжатларидаги ўзгартишларга мувофиқ вақтида янгиланиб бориши учун жавобгарликни кафолатлайдилар.

2. ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙ ВА осон

Кўп меҳнат талаб қиладиган операцияларни автоматлаштириш ҳисобига бухгалтернинг ишини максимал даражада соддалаштиради. Қулай интерфейс, тез-тез ишлатиладиган функцияларни осонлик билан созлаб тўғрилаш. Керакли ҳамма нарсалар доимо қўл остида.

3. ИККИ ТИЛДА БОШҚАРУВ

Сиз дастурда ўзбек ёки рус тилларида ишлашингиз мумкин. Бошқарув у тилдан бу тилга дарҳол ўтказилади.

4. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ КОНСТРУКТОРИ БИЛАН

Ҳар хил турдаги корхоналар учун созлаб тўғрилаб қўйилган кўплаб миқдордаги конфигурациялар ва модулларнинг конструктори айнан сизнинг корхонангизга керакли дастурни йиғишга имкон беради.

5. МАЪЛУМОТЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ

Дастурда бошқа бухгалтерия дастурларидан маълумотларни импорт қилишга (олишга) ёрдам берадиган воситалар бор.

6. «NORMA» БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ АСОСИДА

Бевосита 1UZдан «Norma» тизимидаги қо­нун ҳужжатлари базасига ўтиш таъминланади. Сў­ровга биноан ҳисоб дастуридан барча керакли ҳужжатлар ва маълумотнома йўсинидаги муҳим ахборотлар етказиб берилади.

1UZни СОТИБ ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:

7. СОТУВДАН ОЛДИНГИ НОЁБ СЕРВИС

Харид нархини тўлагунга қадар дастурнинг енгиллаштирилган ифодасини ишлатиб кўриш ҳамда унда ишлашни ўзлаштириш имкониятига эга бўласиз.

8. ҚИЙМАТНИНГ ОЧИҚ-ОШКОРАЛИГИ

Сотиб олувчи дастурий таъминотдан узоқ вақт фойдаланиш ва янгиланишларини олиш қийматини осонгина чамалаб кўради.

9. УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲАМРОҲЛИК

Дастурий таъминотни сизга ўрнатиб берилган дастурга янги-янги вазифаларни киритган ҳолда янгилаб бориш имконияти.

10. КЎПЛАБ БОНУСЛАР

«NORMA» профессионал ривожланиш маркази томонидан ўтказиладиган мавзувий тренинг­лар ва семинарларда имтиёзли тарзда иштирок этиш. «NORMA» компанияларининг бошқа дастурий маҳсулотлари ва нашрларига, шунингдек «Город скидок» дисконт дастури иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган товарлар ва хизматларига чегирмалар.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

 

Прочитано: 2140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика